"Динамо": Илҳом Шариповни табриклаймиз
24 фев 2017 11:11
Янгиликлар
"Динамо": Илҳом Шариповни табриклаймиз
Бугун, 24 февраль куни «Динамо» клуби бош менежери Илҳом Шарипов ўзининг таваллуд аёмини нишонламоқда.
Бугун 49 ёшини қарши олган Самарқанд футболи тарбияланувчиси футболчилик фаолияти давомида «Динамо», «Пахтакор», «Навбаҳор» сафидаги ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди. Илҳом Шарипов футболимиз тарихидаги энг катта ютуқ бўлиб турган Хиросима-1994 Осиё Ўйинлари ғолиби саналади. Бугунги кунда вилоят ва мамлакатимиз футболи равнақи йўлида меҳнат қилишда давом этаётган Самарқанд футболи фахрини «Динамо» жамоаси ва мухлислар номидан таваллуд аёми билан табриклаб, мураббийлик фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар