"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади
19 июл 10:29
Янгиликлар
"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади
Мавсумнинг иккинчи қисмига Беларусда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси 3та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Вадим Абрамов шогирдлари Минскдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида 20 июл куни Беларус чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган "Славия"га қарши майдонга тушса, 23 июлда "Молодечно" клуби билан, 25 июл куни эса "Витебск" клубига қарши ўртоқлик баҳсини ўтказади. Жамоамиз 26 июл куни Ўзбекистонга қайтади.
"Динамо"нинг Минскдаги ўртоқлик ўйинлари:
20 июл. "Славия" - "Динамо"
23 июл. "Молодечно" - "Динамо"
25 июл. "Витебск" - "Динамо"
Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинида 2 август куни Самарқандда "Навбаҳор"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар