

“Динамо” жамоа ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов Қозоғистон чемпионати клубига ижарага берилганини маълум қилади.
“Динамо”нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Қозоғистон Премьер-лигасида 3-ўринни эгаллаб турган “Оқжетпес” жамоасига ярим мавсумга ижарага берилди. Ижара келишувига биноан, “Динамо” Бектемир Абдуманноновни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қайтариб олиш ҳуқуқини сақлаб қолди.



