

Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, мураббийнинг қайтишини терма жамоа ўйинчилари ва ҳомийлар талаб қилган. Кюрасао футбол федерацияси бугун, 12 май куни нидерландиялик мутахассиснинг қайтишини тасдиқлаш учун матбуот анжумани ўтказади.
11 май куни ташкилот расмий сайтида февралдан буён лавозимда бўлган Фред Рюттен истеъфога чиқарилгани эълон қилинган эди.
Кюрасао терма жамоаси жаҳон чемпионатида Германия, Кот-дъИвуар ва Эквадор билан бир гуруҳга тушиб қолди. Адвокат жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши катта мураббийга айланиши мумкин. Ҳозирда у 78 ёшда.



