Ди Мария Эмеридан "Барселона"га қўйиб юборишни сўради
30 авг 2017 19:05
Янгиликлар
Ди Мария Эмеридан "Барселона"га қўйиб юборишни сўради
"Барселона" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни сотиб олишга қизиқмоқда.
Париж клуби аргентиналик борасидаги 25 ва 30 миллион евролик иккита таклифни рад этган эди. Бу келишувнинг амалга ошиши "Ливерпуль" аъзоси Филиппе Коутиньонинг харидига боғлиқ. Агар бразилияликнинг "Барселона"га ўтмаслиги аниқ бўлса, "кўк-анорранглилар" Ди Мария борасида учинчи таклифни жўнатишади.
"Cadena SER" радиосининг тасдиқлашича, Ди Мария "Барселона" футболчиси бўлмоқчи. Ўйинчи бу ҳақда ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмерига айтган ва ундан бунга қаршилик қилмасликни сўраган.
2010-2014 йилларда Ди Мария "Барселона"нинг энг ашаддий рақиби ҳисобланган "Реал" таркибида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар