UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Деярли 100 минг $ ишлаб топган 19 ёшли ўзбекистонлик дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди Янгиликлар

Деярли 100 минг $ ишлаб топган 19 ёшли ўзбекистонлик дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди

Теглар :  Акбар Бўтаев
Кундан-кунга киберспорт соҳасига кўпроқ эътибор берилиб, унга катта маблағ сафрланмоқда.

Бу борада ўзбекистонлик киберспортчилар ҳам ўзини кўрсатишда давом этмоқда.

Dota 2 бўйича жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири Na'Vi (Natus Vincere) аъзоси Акбар Бўтаев ("SoNNeiko") ҳозирги кунда сайёрамизнинг энг иқтидорли дотачиларидан бири ҳисобланади. Асли Тошкентдан бўлган Акбар киберспортдаги фаолиятини "Cleave Gaming" жамоасида бошлаган. Жамоанинг шубҳали натижаларига қарамасдан, "Empire" Бўтаевни ўз сафига таклиф қилади. 2014 йилда у "Power Rangers", 2015 йилда эса Na'Vi жамоасига ўтади.


Ўша пайтда Na'Vi омадсизликларни бошидан ўтказаётган эди ва Акбар жамоага янги ҳаво олиб киришга ҳаракат қилди. Аммо 2015 йилнинг октябрь ойида Na'Vi жамоаси таркиби янгиланди, лекин ҳамюртимиз ўз жойини сақлаб қолди. Бир қанча вақт 19 ёшли киберспортчимиз жамоа сардори вазифасини ҳам бажариб турди. Акбар Бўтаев турли турнирларда ҳозиргача 95 756 доллар ишлаб топган. Акбар бир неча кун олдин Dota 2 рейтингида дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди. МДҲ мамлакатлари орасида фақат россиялик киберспортчи ундан бир неча поғона тепада.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика