Дешам: "Совринлар доимо муҳим"
09 окт 2021 09:35
Янгиликлар
Дешам: "Совринлар доимо муҳим"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам эртага Испанияга қарши бўладиган Миллатлар лигаси мусобақасининг финал ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен жуда кучли Испания терма жамоасини кўрдим. Улар тўп билан муомала қилишди, кучлилигига қарамай италияликларни ҳимояланишга мажбур этишди.
Испания доимо тўп билан яхши муомала қилади. Луис Энрике ўзидан аввалги мураббийлар изидан борди.
Биз соврин учун ўйнаймиз, совринлар доимо муҳим. Якшанба куни бахтли ва бахтсиз мураббий бўлади. Мен ғалаба қозонишга умид қиламан.
Испаниядек жамоага қарши ўйинда тўп назоратини ушлаб қолиб, майдонда устунлик қилиш керак. Аммо ҳозир буни уддалай оладиган жамоа бор-йўқлигини билмайман.
Биз тўпни ўзимизда сақлаб қолишимиз керак. Бельгия билан ўйинга қараганда бошқача баҳс бўлади", - деди Дешам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар