Дешам Франциянинг Миллатлар лигасидаги мақсади ҳақида гапирди
03 июн 2022 08:07
Янгиликлар
Дешам Франциянинг Миллатлар лигасидаги мақсади ҳақида гапирди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Данияга қарши ўйин олдидан терма жамоанинг мусобақадаги мақсади ҳақида гапирди.
"Биз жисмоний ҳолат бўйича мўжиза кутаётганимиз йўқ, аммо барқарорликка эришишни истаймиз. Баъзи футболчилар уч, яна кимлардир икки ҳафтадан бери ўйнамаяпти. Миллатлар лигаси ҳақида гапирадиган бўлсак, мен ўртоқлик ўйинларини соғинаётганим йўқ. Рақиблар топиш ҳам қийин бўлиб кетди. Бундай мусобақалар доим қизиқишга сабаб бўлади. Бизнинг вазифамиз - гуруҳда ғалаба қозониб, финалга йўл олиш", - деди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Франция - Дания ўйини бугун 23:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар