Дэнни Мерфи: "Кейн рекорд сумма эвазига МЮга ўтади"

Mirjalol Normatov
12 апр 2020
"Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Дэнни Мерфи ҳужумчи Харри Кейннинг "Тоттенхэм"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"МЮ кўпчилик ўйлаётгандек чемпионлик ва ЕЧЛ учун курашадиган жамоага айланмоқда. Жамоага керак бўлаётган сўнгги деталь - жаҳон даражасидаги ҳужумчи. Буни биз ҳам, улар ҳам билишади. Шу боисдан "Юнайтед" қишда Холландни трансфер қилмоқчи эди.

Агарда катта сумма сўраса ҳам МЮ бундай имкониятни бой бермайди. "Манчестер Юнайтед" - Англиянинг энг бой клубларидан бири, доимо молиявий томондан бақувват, шу боисдан трансферлар учун кўп маблағ ажратилади.

Менимча у рекорд нарх эвазига МЮга ўтади. Кейннинг трансфери - нафақат голлар кафолати, балки Рэшфордни янада оптималлаштириш варианти ҳам бўлади. Маркус қанотдан марказга кириб келиб, зарбалар беради.

Тасаввур қиляпсизми, марказда Фернандеш ва Погба, ҳужумда эса Кейн ва Рэшфорд?!", - деди Мерфи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail