Де Брюйне кўпроқ вақт қўшиш ғоясини танқид қилди
08 авг 2023 10:50
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне АПЛда кўпроқ вақт қўшиб берилишига қарши эканлигини билдирди.
Аввалроқ "Манчестер Сити" бош мураббийи ҳам АПЛда тўхташ вақти кўпайганидан норозилигини билдирганди."Афтидан, биз ҳозир ҳар бир ўйинда қўшимча 15 дақиқа ўйнаймиз, бу ҳаммасини кўрсатади. Биз Суперкубокда "Арсенал" футболчилари ва ҳатто ҳакамлар билан гаплашдик – улар буни хоҳлагани йўқ, аммо янги қоида шундай.
Ҳар доим вақт чўзадиган қуйи даражадаги жамоаларга қарши ўйинда нималар бўлишини тасаввур қиляпман. Суперкубокда биз қўшимча 12-13 дақиқа ўйнадик. Мен 20-25 дақиқа қўшиладиган ўйинларни ҳам тасаввур қила оламан", – деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ янги мавсумида ҳакамлар ЖЧ-2022даги каби таймларга кўпроқ вақт қўшишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар