

"Фикримча, Артета дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўла олади. Кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнаганман. Унинг ўйин услуби ўзгача.
У яхши футболчи ва ақлли мураббий. Балки у дунёнинг энг яхшиларидан биридир.
Шу боисдан биз унга ёрдам беришимиз керак. Кўпчилик унга ишонмаяпти. Бироқ мен унинг ўйин услубига ишонаман ва у тасаввур қилаётган "Арсенал"нинг яралишида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман", - деди Давид Луиз.



