UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  44 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  19 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  5 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  177 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  69

Дастлабки “Loko Cup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Дастлабки “Loko Cup” болалар футбол фестивали бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Loko cupЛокомотив
Кеча Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби ташаббуси билан “Loko Cup” илк болалар футбол фестивали ташкил этилди.

Шу пайтга қадар “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган фестивал ҳамда турнирларда иштирок этиб келишаётган эди. Эндиликда клубнинг ўзи ҳам ёш футболчилар учун мана шундай футбол фестивали ташкил этишни йўлга қўйди.

Дастлабки “Loko Cup” фестивали пойтахтимиздаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети спорт саройида ўтказилди.

Унда “Локомотив” футбол клубининг Тошкент шахри, Сурхондарё вилояти ва Наманган вилоятида жойлашган жамоалари, Тошкент шахридан “Спартак” клубининг 2009-2010 йилларда туғилган ёшлардан  иборат жамоалари ҳамда “Локомотив” футбол мактаби қошидаги 2011-2012 йилларда туғилган “Loko Junior”, “Loko Kids”, “Chempionchik” ҳам иштирок этди.

Мусобақа якунида ташкилотчилар барча иштирокчиларга медаллар ва эсдалик совғаларини тақдим этишди. Болажонлар байрамига айланиб кетган "Loko Cup" мусобақаси келгусида ҳам ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Бўлиб ўтган учрашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

Наманган “Умид” – “Локо Бойсун” 2:2

“Спартак” – “Навбаҳор” 1:0

“Локомотив” – “Локо Чемпиончик” 0:2

“Навбаҳор” – “Локомотив-2” 8:0

“Спартак” – “Локо Чемпиончик” 0:0

“Локо Бойсун” – “Умид” Наманган 2:1


"Loko Cup-2016" мусобақасининг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ











"Loko Cup-2016" мусобақасининг фотогалереясини сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика