

МЮ дастлаб 14-дақиқада Маунтнинг голи эвазига ҳисобни очди. Аммо, "Брентфорд" Шоу (автогол), Шаде (дубль) ва Виссанинг голлари сабаб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Алехандро Гарначо 82 ва Диалло 90+5 дақиқада ҳисобни қисқартирди, аммо МЮ ортиқ гол уролмади.
Янкуба Минтенинг 28-дақиқадаги голига "Ньюкасл" 89-дақиқада Александр Исакнинг пенальтидан аниқ зарбаси билан жавоб берди.
Ушбу ўйиндаги иккала гол ҳам биринчи бўлимда урилди. "Тоттенхэм"дан Уилсон Одоберт 15-дақиқада ҳисобни очган бўлса, "Вест Хэм"дан Жарред Боуэн гол муаллифига айланди.



