UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  16 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9

Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Динамо" учрашуви якунланди.

"Шўртан" – "Динамо" 1:3

04.05.2025, 20:15

Бош ҳакам: Никита Мустафин

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Александр Буров

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Аскер Наҷафалиев

AVAR: Акмал Султонов

Комиссар: Шерзод Раджабов

Голлар: 0:1 – 48, Миржаҳон Мираҳмадов (Анвар Ҳожимирзаев), 0:2 – 89, Хислат Халилов (Ратиньо), 0:3 – 90+4, Ойбек Ўрмонжонов, 1:3 – 90+8, Улуғбек Худойбердиев

"Шўртан": 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 4. Улуғбек Худойбердиев, 3. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 8. Шаҳбоз Нуриддинов (77. Асадбек Саитхонов, 56), 17. Жавоҳир Ҳасанов (11. Далер Шарипов, 56), 15. Жўрабек Маннонов, 24. Дониёр Нарзуллаев, 33. Бекжон Раҳматов, 6. Сирожиддин Қўзиев (21. Муродхўжа Жабборов, 78), 10. Темур Мамасиддиқов 

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов, 22. Сардор Саъдуллаев, 19. Нуриддин Ҳасанов, 14. Аброр Тошқўзиев, 99. Камрон Саидазимов, 47. Асилбек Анваров

"Динамо": 13. Равшанбек Ягудин, 22. Улуғбек Абдуллаев, 17. Салим Мустафоев, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 18. Олександр Кучеренко, 7. Франсиско Журани, 10. Анвар Ҳожимирзаев (37. Фирдавс Абдураҳмонов, 67), 88. Марко Станоевич (25. Ойбек Ўрмонжонов, 58), 8. Санжар Қодирқулов (5. Дуглас Майкон, 58), 9. Миржаҳон Мираҳмадов (24.Муҳсин Бозоров, 90+3), 16. Ричард Фрайдей (11. Хислат Халилов, 67)

Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев

Огоҳлантиришлар: Дониёр Нарзуллаев (17), Санжар Қодирқулов (37)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+8. ГОЛ! Улуғбек Худойбердиев ҳисобни қисқартирди!

90+4. ГОЛ! Ўрмонжонов "Шўртан" ҳимоячисининг қўпол хатоасидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

93. "Динамо"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшилди.

Ҳакам голни ВАР билан муҳокама қилди ва қарорни ўзгартирмади.

89. ГОЛ! Ратиньонинг узатмасидан сўнг Халилов бош билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди!

88. "Динамо" иккинчи голни уришга яқин келди, аммо Абдураҳмоновнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.

85. Ратиньога тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳакам қарор ўзгармади. Офсайд.

80. Халилов рақиб дарвозабони устидан тўпни ошириб қўйиб, "Динамо"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди, аммо ҳакам ўйинни ташқари ҳолатни қайд этди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

79. Пирмуҳаммадовнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

78. "Шўртан" таркибида ўзгариш бўлди.

77. Хавфли вазият! Бурчак узатмасидан сўнг бош билан зарба йўллади, Шарипов тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишга улгурмади.

Ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

76. Ҳакам ВАР билан эҳтимолий пенальтини муҳокама қилмоқда. Кучеренко ўз жарима майдонида рақиб футболчисига қўполлик қилган бўлиши мумкин.

74. Шарипов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

72. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчак узатмаси Султонмуродовнинг зарбаси билан якунланди, аммо "Шўртан" ҳимоячисига бироз аниқлик етишмади.

69. Ўрмонжонов иккита қулай вазиятни кўкка совурди.

67. "Динамо" яна икки ўзгаришга қўл урди.

64. Мезбонлар ҳужумда фол ишлатди.

58. "Динамо"да ҳам икки ўзгариш бўлди.

56. "Шўртан" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

55. Қодирқуловга тиббий ёрдам кўрсатилди.

52. Зарба! Ҳожимирзаев томонидан йўлланган зарбани Эшбўтаев қийинчилик билан қайтарди.

51. "Динамо" бурчак зарбаси ишлаб олди. Станоевичнинг узатмасини рақиб дарвозабони уриб юборди.

48. ГОЛ! Ҳожимирзаевнинг узатмасини Мираҳмадов бош билан "Шўртан" дарвозасига тўғрилаб қўйди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ҳожимирзаев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

45. Ратиньонинг жаримадан йўллаган зарбаси шеригига тегиб қайтди.

39. Қодирқуловнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

37. Қодирқулов қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.

36. "Динамо" ҳужуми зарба билан якунланди, мезбон футболчилар "блок" қўйишди. 

35. "Шўртан" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

27. Бурчак узатмаси Ҳожимирзаев зарбаси билан якунланди. Бу сафар Султонмуродов ишончли ҳаракат қилди.

26. Станоевич бурчакдан "Шўртан" дарвозасини мўлжалга олди, Эшбўтаев қийинчилик билан тўпни қайтарди.

25. Хавфли вазият! Мираҳамдов яна қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ҳожимирзаевнинг узатмасидан сўнг Худойбердиев рақиб ҳужумчисининг зарбасига блок қўйди.

21. Хавфли вазият! Мираҳмадов рақиб жарима майдонида ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси ноаниқ кетди.

21. Мамасиддиқов томонидан йўлланган айланма зарбага аниқлик етишмади.

17. Дониёр Нарзуллаевга симуляция учун сариқ карточка кўрсатилди.

15. Зарба! Мезбонлар ҳужумга тезкор жавоб беришди. Дониёр Нарзуллаев чап қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади. Бироқ аниқлик етишмади.

14. Зарба! Станоевичнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

13. "Динамо" рақиб жарима майдони яиқинда стандарт вазиятга эга бўлди. Ҳасанов тўпга қўл билан ўйнади.

12. "Динамо" бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Аммо уриниш кўнгилдагидек чиқмади.

11. Мезбонларнинг ҳужуми бесамар якунланди.

6. "Динамо" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

3. Зарба! Ҳожимирзаевнинг рақиб жарима майдонига яқин марказий зонадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Шўртан" кўк, "Динамо" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика