UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Суперлига. "Андижон" – "Машъал": Турғунбоев, Абубакар ва Августин Чиди асосийда, Ашортиа, Абдуманнопов ва Стояновски захирада  1 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  2 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  0 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  16 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  27 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  9 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  30 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Про-лиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билардик ва шунга яраша яхши тайёргарлик кўргандик. Таркибимиз ёш, Про-лигани энди кўраётган, биринчи марта сафар ўйинларига чиққан йигитлар. Улар бирданига "Локомотив" билан ўйнашмоқда. Йигитлар ёш, улар билан фахрланаман. Бугунги ўйинда асосий эътиборни стандартларга қаратдик. "Локомотив" ҳам стандартларга таянди, чунки уларнинг ҳужумида бўйи узун футболчилар кўп. Шунга қарамасдан стандартлардан голлар қўйиб юбордик. Футболчиларимга тажриба етишмаяпти. Биринчи ва иккинчи голларимизни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Буни кулгили голлар деса ҳам бўлади. Ишлашда давом этамиз, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Икки кундан кейин бизни кубокда "Хоразм"га қарши ўйин кутиб турибди, айнан шу ("Дўстлик" стадиони) стадионда. Кейинчалик "ФарДУ" билан ўйнаймиз. 3та ўйин учун сафарга чиққанмиз.

- Мавсум бошланмасидан олдин "Локомотив"ни барча мухлислар Суперлигага чиқиб бўлди деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда мураббий сифатида нима дея оласиз?

- Йўқ. Мен ундай демаган бўлардим. Майдон текис, тўп юмалоқ дейишади. Эндигина 3-тур якунланди. Олдимизда ҳали 17та ўйин бор. Шу вақт давомида "Локомотив" 2 марта Нукусга боради, бизнинг майдонимизда икки марта ўйнайди. Улар ҳам ҳали сафар ўйинларида ўйнашади. Икки марта ўз майдонида ўйнаб, бир марта Фарғонага сафар уюштирди. Ҳали "Локомотив" анча қийналади деб ўйлайман. Бизнинг биринчи жамоамиз "Арал" ҳам ўйинларга яхши тайёргарлик кўрмоқда. "Локомотив"ни чиқиб бўлди деб олдиндан айта олмайман. Бу жамоага омад тилайман ва бу жамоа Суперлигага қайтса, фақатгина хурсанд бўламан.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика