"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди

Sherzod Nurmatov
10 июн 2025
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен жамоадан кетди.

Унинг клуб билан шартномаси якунига етди. Манкунианликлар раҳбарияти 33 ёшли даниялик билан битимни узайтирмади.

Эриксен АПЛда ўйнашни истамаяпти ва фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

Шунингдек, МЮни Виктор Линделёф ва Жонни Эванс ҳам тарк этди.

Жамоа Англия Премьер-лигаси мавсумини 15-ўринда тугатди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ESPN