UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  0 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  2 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  14 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8

Coca Cola Суперлига. Ноҳақ гол урилган баҳсда "Қўқон-1912" Муборакда ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Ноҳақ гол урилган баҳсда "Қўқон-1912" Муборакда ғалаба қозонди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912 - 0:2
9 апрель 2021 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Шоҳруҳ Қаюмов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Мўмин Мелиев 52, - 0:1. Шоҳназар Норбеков 78, - 0:2 (Якуба Бамба).

"Машъал": 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишель Окоро (22.Сирожиддин Қўзиев, 64), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 11.Самуэль Чигози, 13.Шаҳзод Шайманов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 21.Укеме Уильямс (20.Худоёрхон Сагдуллаев, 64), 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Юлдашев.
Захира: 1.Ботир Носиров, 2.Зафарбек Акрамов, 9.Дониёр Усмонов, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Асадбек Собиржонов (13.Сардорбек Азимов, 84), 8.Фарҳод Бекмуротов, 11.Мўминжон Мелиев (10.Шоҳназар Норбеков, 75), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқболжон Маликжонов (91.Якуба Бамба, 71), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 5.Славко Лукич, 18.Анвар Хожимирзаев, 99.Андрей Сидоров.

Огоҳлантиришлар: Ибе Мишель Окоро 44.



ЯНГИЛАШ

 


90+5. Учрашув якунланди. 

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшилди

84. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Асадбек Собиржонов ўрнига Сардорбек Азимов

78. ГОООООООООООООООЛ! Шоҳназар Норбеков 0:2. Бамбанинг узатган тўпини Норбеков дарвозага тўғрилаб қўйди



75. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Мелиев ўрнига Норбеков тушди

71. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Иқболжон Маликжонов ўрнига Якуба Бамба

64. Ўзгаришлар. "Машъал". Окоро ва Уильямс ўрнига Қўзиев ва Сагдуллаев тушди

55. Қизиғи бу вазиятни қанот ҳаками Руслан Серазитдинов кўрмай қолди. Унга мазкур ўйиндан олдин ПФЛ томонидан март ойининг энг намунали лайнсмени соврини топширилган эди.

52. ГОООООООООООООООООЛ! МЎМИН МЕЛИЕВ 0:1. Суперлигада дарвоза тўри ташқарисидан кирган тўп гол деб ҳисобланди. Тўп дарвоза тўридаги тешикдан дарвозага кириб кетди!  



46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Огоҳлантириш. "Машъал". Ибе Мишель Окоро

38. Меҳмонларда бурчак тўпи, Йосовичнинг бош билан берган зарбаси юқоридан кетди

27. Ўйин темпи умуман йўқ. Футболчиларни майдонга мажбурлаб туширишгандек туюлмоқда

17. "Машъал"нинг ҳужуми, Самуэль Чигози ҳужумда қоида бузди

15. ЗАРБААА! Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдони ичидан дарвозага аниқ зарба берди, тўпни Эшбўтаевдан сейв!

6. Хавфли вазият! Фарҳод Бекмуротов яқин масофадан зарба берди, ноаниқ!

5. "Машъал"нинг ҳужуми, бу вазиятда Самуэль Чигозининг узатган тўпига шерига ета олмади, қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни ҳам қайд этди

4. Меҳмонларнинг ҳужуми, Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика