Чемпионлик учун кураш кескинлашмоқда. "Гуанжоу Эвергранд" мағлубиятга учради
02 июл 2017 18:44
Янгиликлар
Чемпионлик учун кураш кескинлашмоқда. "Гуанжоу Эвергранд" мағлубиятга учради
Ўйин голларга бой бўлди ва мухлислар 7 та гол гувоҳига айланишди. Аввалига чемпионат етакчиси ҳисобни очди. Ю Ханчао Аланнинг узатмасидан сўнг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлим мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди ва улар ўз мақсадларига эришишди. "Тяньцзинь Шанхай" 22 дақиқа ичида рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди. Голларга Ке Сун, Кюнг-Вон Квон ва Алешандре Патолар муаллифлик қилишди. 3:1. 72-дақиқада Паулиньо ўз жамоаси жорига оро кирди ва ҳисобни қисқартирди. Бироқ 81-дақиқада "Гуанжоу Эвергранд" дарвозасига белгиланган пенальти умидларни ўлдирди. Ванг Йонгпо ҳисобни 4:2га етказди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Паулиньо яна бир бор рақибларни ранжитди, бироқ ўйин 4:3 ҳисобида якунланди.
"Тяньцзинь Шанхай" - "Гуанжоу Эвергранд" 4:3
Голлар: Ке Сун 46, Кюнг-Вон Квон 51, Алешандре Пато 68, Ванг Йонгпо 81 (пенальти) - Ю Ханчао 38, Паулиньо 72, 90.
Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг.

championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар