UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  0 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   1 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  1 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   2 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  6 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  4 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью) Янгиликлар

Чемпионлар лигасидаги сўнгги испан клуби французларга қарши (превью)

Бугун, 13 март куни "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Лион"ни қабул қилади.

Каталония клуби Испаниянинг ушбу турнирдаги сўнгги вакилига айланди. "Реал" ва "Атлетико" ўз жангларида имкониятни бой беришди.

Чемпионлар лигасининг деярли ҳар бир кечасида камбэклар амалга ошмоқда, ПСЖ, "Атлетико", "Рома" каби жамоалар жавоб ўйинида рақибга жиддий қарамагани учун жазоланишди. "Барселона" ўзига керакли хулоса чиқара олса, бугун тунда францияликларни уйга ЧЛ чиптасисиз юбориши мумкин. Агар акси бўлса яна бир гранд турнирни тарк этади.

"Барселона"га оид сўнгги янгиликлар:

- Айни дамда "Барселона" сафида деярли барча футболчилар майдонга тушишга тайёр. Жароҳат олган Рафинья шундоқ ҳам майдонга тушмаяпти, Усмон Дембеле ва Томас Вермаленнинг учрашувда иштирок этиши сўроқ остида.

- Агар Дембеле тиббий тестдан ўта олмаса, Коутиньо ўзини кўрсатиш учун имкониятга эга бўлади.

 

"Лион"га оид сўнгги хабарлар:

- "Лион" сафида эса Рафаэль ва Марселолар майдонга тушиши номаълум. 

- Набиль Фекир сафга қайтди. У дисквалификация туфайли биринчи ўйинни ўтказиб юборган эди.


Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Юмтити, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Лион": Лопес, Менди, Денайер, Марсело, Дубуа, Ауар, Ндомбеле, Депай, Фекир, Траоре, Дембеле.



Қизиқарли маълумотлар

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 6та ўйинда дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та баҳсида ғалабага эришган

- Каталония клуби Чемпионлар лигасининг сўнгги 7та учрашувида мағлубият нималигини билмаяпти

- "Барселона" "Лион"га қарши уйида ўтказган охирги 3та ўйинида рақиб дарвозасига камида 2та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика