Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

19 фев 2021, 19:55
“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.

Франциялик футболчи ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “Барселона” (4:1) билан хет-трик қайд этган эди.

Ҳафта футболчиси номинациясига Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Эрлин Холанд (“Боруссия” Д) ва Сержиу Оливейра (“Порту”) сингари футболчилар ҳам даъвогарлик қилган эди.


Манба: