UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  0 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  9 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

Чемпионатдан олинишни истаган Хитой клуби президенти истеъфога чиқди Янгиликлар

Чемпионатдан олинишни истаган Хитой клуби президенти истеъфога чиқди

Ҳакамликка эътироз билдириб, жамоа чемпионатдан олинишни истаган "Баодинг Иньли Итун Ронгда" Хитой клубининг президенти Мэн Юнли истеъфога чиқарилди.

Шанба куни "Баодинг" клуби "Ухань Чжоэр"ни қабул қилди. Мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, аммо бош ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшди ва шубҳали пенальти қўйди. Учрашув дуранг билан якунланди. 16 турдан сўнг "Баодинг" турнир жадвалида 10 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

"Президент Мэн ўзи хафа қилган инсонлар олдида узр сўрайди. Биз спорт қоида ва тартибларини ҳурмат қиламиз ва майдонда содир бўлган воқеалар ўрнатилган қоидалар орқали муҳокама қилиниши керак. Клуб тўхтовсиз қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Истеъфо тез орада ўтиб кетади деган умиддаман" - дейилади жамоа баёнотида.

Мэн Юнли аввалроқ кескин фикр билдирган эди: "Биз шунчаки адолатни истаймиз. Учрашув натижасини ҳеч ким ўзгартира олмайди, аммо тушунтириш талаб қиламиз. Бундай футбол ўйнаб бўлмайди. Қандай қилиб иштирокимизни давом эттирамиз? Футболчиларимизни ким ҳимоя қилади? Биз чемпионатда ўйнамаймиз. Бундай давом этишини истамаймиз".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика