UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  7 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Чемпион бўлиш вақти келди — "Навбаҳор" янги мавсумга тайёрми? Бабаянни нима муаммо қийнамоқда? Янгиликлар

Чемпион бўлиш вақти келди — "Навбаҳор" янги мавсумга тайёрми? Бабаянни нима муаммо қийнамоқда?

Теглар :  Навбаҳор
Мамлакатимизда совуқ кунлар ортда қолиб, баҳор нафаси қалбларни илитмоқда. Келаётган ҳафта эса футболимизда ҳам уйғониш палласи бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Футбол баҳорини "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ОЧЛдаги ўйинлари орқали бошлаб беришади. Айниқса "лочинлар"нинг дебют мавсумида гуруҳдан чиқиши ва "Ал Ҳилол" билан тенгма-тенг беллашиши қитъа аҳлини эътиборини тортиб бўлди. Шундай экан улардан янада яхши натижалар кутилиши табиий. "Лочинлар" стартдаги саудияликлар синовига тайёрми? 

ОЧЛ гуруҳ босқичини эслаб ўтамиз 

"D" гуруҳидан ўрин олган "Навбаҳор" илк турдаёқ "Ал Ҳилол" майдонидан очко билан қайтишни уддалади. Кейинги турларда "Мумбай Сити", "Нассажи Мазандаран" мағлуб этилди. Фақат 1та ўйинда енгилган "лочинлар" 13 очко билан энг яхши иккинчи ўринлар орасида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди. Демак, натижалар билан танишинг.

"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 1:1

Голлар: Ал Булайҳи 90+10 - Тома Табатадзе 52

"Навбаҳор" - "Мумбай Сити" 3:0

Голлар: Жамшид Искандеров 52, Жасур Яхшибоев 58, Дониёр Абдуманнопов 88

"Навбаҳор" - "Нассажи Мазандаран" 2:1

Голлар: Остон Ўрунов 74, Абди (автогол) 90+7 - Реза Азади 44

"Нассажи Мазандаран" - Навбаҳор" 1:3

Голлар: Реза Азади 68 - Игорь Голбан 7, Остон Ўрунов 21, 48

"Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" 0:2

Голлар: Малком 68, Салим Ал Давсари 85

"Мумбай Сити" - "Навбаҳор" 1:2

Голлар: Эл Хайати 15 - Жамшид Искандеров 29, Йован Жокич 45+3

"Навбаҳор"ни кимлар тарк этди? Муаммоли позиция қайси?

Жамоа сезиларли йўқотишларга учради. Ўтган мавсумда асосий фигурага айланган Остон Ўрунов, Жасур Яхшибоев, Игорь Голбан, Темурхўжа Абдухолиқов, Даврон Хошимов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга қарор қилди. Остон Ўрунов ўтган мавсумда наманганликларнинг энг яхши футболчиси бўлди ва 9та гол билан тўпурарликни ҳам қўлга киритди. Шунингдек, Лука Чермель, Шаҳбоз Жўрабеков, Дониёр Абдуманнопов, Милош Милович, Игнатий Нестеров ҳам "Навбаҳор" сафини тарк этди. Уларнинг ўрнига Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Гиоргий Никабадзе, Александр Лобанов таклиф этилди. Сайфиев ва Ҳамробеков шубҳасиз "Навбаҳор"нинг қишдаги энг муҳим трансфери бўлди. Бу орқали Самвел Бабаян чап қанот ва таянч зонасидаги муаммони бартараф этди.

 Ҳозирда Самвел Бабаян олдида ўнг қанот ҳимоясини қандай тўлдириш бош оғриқ бўлиб турибди. "Олимпик" футболчиси Саидазамат Мирсаидов мураббийнинг режаларидан ўрин олган ва ўнг қанот ҳимояси унга ишониб топширилаётганди. Лекин "Олимпик" кутилмаганда футболчисини ортга қайтарди ва бу режаларга таъсир қилгани аниқ. Биринчи тахминим Иброҳим Йўлдошевни чап қанот, Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанотда. Иккинчиси Жамшид Болтабоевни ўнг қанот ҳимояда кўришимиз ҳам мумкин. Яна бир муаммо бу марказий ҳимоя. Шахсан мен учун бу ҳам жумбоқли бўлиб турибди. Голбан ва Миловичнинг кетиши ҳимоядаги муаммоларни кўпайтирди. Шу боис Филип Ивановичнинг ёнига ким тушиши ўйлантирмоқда. Агарда Болтабоев ўнг қанотдан жой олса, у ҳолда Йўлдошев Иванович билан мудофаа марказида ҳаракат қилади. Ҳужумда Тома Табатадзе ва Гиорги Никабадзе бор. 

Тараддуд Туркияда. Назорат учрашувларидаги натижаларга назар

3 январь куни Тошкентда жамланган жамоа аъзолари 5 январь куни Анталияга йўл олди ва 6 февраль кунига қадар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Назорат учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди. 

"Оренбург" - "Навбаҳор" 2:2

"Навбаҳор" — "Мауэнсе" 2:0

"Кубань"  — "Навбаҳор"  1:0

"Гэлакси" - "Навбаҳор" 5:0

"Навбаҳор" — "Спартак" (Варна) 1:2

"Навбаҳор" — "Қизилжар" 1:2

Чемпион бўлиш вақти келди 

"Навбаҳор" сўнгги икки мавсумда чемпионликка яқин келди. Лекин сўнгги паллада бир нечта очко етмади. Дарҳақиқат, Самвел Бабаян бошчилигида кетма-кет икки йилдан буён кучли учликдан жой олиб келаётган "лочинлар"ни бу йил чемпионликдан бошқа нарса қониқтирмаслиги табиий. Таништирув маросимида ҳам Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам буни таъкидлаб ўтди. Лекин ундан аввал ОЧЛда "Ал Иттиҳод" тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Халқаро майдондаги муваффақиятли старт Суперлигада ҳам ҳамроҳ бўлса ажаб эмас.

"Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман",- дейди жамоанинг янги аъзоси Гиорги Никабадзе.

"Агентим менга алоқага чиқиб, “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлаётганини айтди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жамоа аъзосига айландим. жамоанинг машғулотида қатнашдим, ҳаммаси аъло даражада! “Навбаҳор”да аввал ҳам турли жамоаларда мен билан бирга ўйнаган футболчилар кўп. Шу боис, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Албатта, эски дўстларим билан бир жамоада ўйнашим, мен учун ҳам, “Навбаҳор” учун ҳам бир томондан яхши деб ҳисоблайман",- дейди Фарруҳ Сайфиев.

Тахминий таркиб

Айни пайтдаги мавжуд футболчилардан келиб чиқиб "Навбаҳор"нинг "Ал Иттиҳод" билан ўйин учун асосий таркибини тахмин қилишга ҳаракат қилиб кўрдик. Бу албатта тахмин ва ўйинда умуман бошқача жойлашув, схема ва футболчилар ўрин олиши ҳам мумкин. 

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Иброҳим Йўлдошев, Филип Иванович, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Болтабоев, Одил Ҳамробеков, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий,Тома Табатадзе


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика