

Мусонда 2012 йилда 2,5 млн евро эвазига "Челси"га ўтганди. У Бельгия терма жамоасининг умиди ва бўлажак суперюлдуз ҳисобланарди. У лондонликларнинг асосий жамоасига кира олмади, шунинг учун бир неча бор ижарада ўйнади: "Бетис", "Селтик", "Витесс".

2022 йилда Мусонда эркин агент сифатида "Леванте"га кетди, лекин у ерда ҳам ўрнини тополмади. Кейин Кипрнинг "Анортосис"га йўл олиб, жамоани 2024 йилнинг сентябрида тарк этди.
Мусонда деярли 1 йилдан бери майдонга тушмаяпти. Фаолиятига жароҳатлар путур етказди – бельгиялик футболчи 2016-2021 йиллар оралиғида тиззасидаги муаммо туфайли 1172 кунни ўтказиб юборди.



