

Бу ҳақда Лондон клуби расман маълум қилди. Ярим ҳимоячи 2024 йил 31 августда жамоага қўшилган ва ўтган мавсумда клуб сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушган.
"Стемфорд Бриж"даги фаолияти давомида вингер 5 та гол урди, сўнгги марта Конференциялар лигаси финалида "Бетис"га қарши ўйинда (4:1) ҳисобни очган эди.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, лондонликлар футболчини мажбурий сотиб олишдан воз кечганликлари учун 5 миллион фунт стерлинг жарима тўладилар. Аслида бу сумма 25 миллион фунт стерлинггача етиши мумкин эди.



