"Челси" қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсадини аниқлаб олди
27 ноя 2023 12:10
Янгиликлар
"Челси" қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсадини аниқлаб олди
"Челси" январь ойида нима қилиб бўлса ҳам "Наполи" ва Нигерия термаси ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Футболчининг ўзи ҳам Лондонга кўчиб ўтишга рози. Келишувга ягона тўсиқ сифатида — нигерияликнинг юқори трансфер нархи кўрилмоқда.
Осимхеннинг "Наполи" билан шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган. Бу мавсум форвард А Серия ва ЕЧЛнинг 11 учрашувида 6 та гол уриб, 1 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали 24 ёшли футболчини 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар