“Челси” Кристофер Вивелни техник директор этиб тайинлайди
08 окт 2022 18:20
Янгиликлар
“Челси” Кристофер Вивелни техник директор этиб тайинлайди
Вивел “РБ Лейпциг”ни тарк этганидан сўнг ушбу лавозимни эгаллашга яқин турибди.
“Челси” эгалари Тодд Боэли ва Беҳдад Эгбали ўтган икки ҳафта ичида бир қатор номзодлар билан учрашди. Улар орасида пайшанба куни “Лейпциг”дан ишдан бўшатилган Вивел ҳам бор эди.
“Кристофер Вивел кеча техник директор лавозимидан озод этилди. Фарқли қарашлар туфайли ушбу қарор дарҳол кучга кирди”, дейилади Бундеслига клуби расмий баёнотида.
“Лейпциг” Вивелни бошқа бир вазифага тайинлаш борасида ҳам муҳокама қилган. Тахминларга кўра, у шу ҳафта бошида “Стэмфорд Бридж” расмийлари билан учрашган.
Вивелнинг келиши “кўклар”нинг янги эгалари учун муҳим қадам бўлади ва улар техник директордан сўнг спорт директори ҳам тайинлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар