"Челси" "Кристал Пэлас"га рад этиб бўлмас таклиф жўнатмоқчи

Mirjalol Normatov
5 авг 2018
"Челси" ўз ҳамшаҳари "Кристал Пэлас" билан вингер Уилфрид Заха борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, "аристократлар" 25 ёшли футболчини трансфер қилиш учун "Пэлас" раҳбариятига рад этиб бўлмас таклиф жўнатмоқчи. Унда вингер учун 84 млн евро таклиф қилинади.

Олдинроқ Заханинг хизматларига "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports