"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин
19 авг 14:43
Янгиликлар


"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин
Лондоннинг "Челси" жамоаси ҳужумчиси Николас Жексон ёзги трансферлар ойнаси тугагунига қадар жамоасини ўзгартиради.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, Бирмингем клуби 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. Сенегаллик ўйинчи яқин орада "Челси"ни тарк этишга тайёр. "Астон Вилла" вакиллари Лондон жамоаси билан трансфер ойнаси ёпилгунига қадар келишувга эришишга умид қилмоқда.
"Астон Вилла"дан ташқари "Бавария" ҳам Жексон билан шартнома имзоламоқчи. Мутахассислар форварднинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Николас Жексон ўтган мавсум "Челси" таркибида Англия чемпионатида 30 ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар