"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади

Alisher Ostonov
7 дек 2025, 13:33
"Лион" "Челси" ҳимоячиси Аксель Дисаси билан алоқада бўлиб турибди.

"Лион" январда марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда, Клинтон Мата ва Мусса Ниакате яқинда 21 декабрда бошланадиган Африка Кубогига йўл олади.

"Олимпиячилар" жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган "Челси" аъзоси Аксель Дисаси билан музокара ўтказмоқда. "Кўклар" 27 ёшли французни мавсум охиригача ижарага қўйиб юбориши мумкин.

Дисаси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Астон Вилла"да ижарада ўтказган эди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: L’Équipe