"Челси" дарвозабон топди. Кипер лондонликлар учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди

Omonjon To`xtamirzayev
25 авг 2023
"Нью-Инглэнд Революшн" дарвозабони Жорже Петрович "Челси" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумотларга қараганда, футболчи виза олишга муваффақ бўлган ва чоршанба оқшомида тиббий кўрикдан ҳам ўтиб улгурган.

Сербиялик голкипер "аристократлар" билан 2030 йилгача шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Челси" АПЛ 3-тури доирасида "Лутон"га қарши майдонга тушади. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо