"Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзод номи ва тайинланиш вақти маълум бўлди

13 май 2026, 09:45
Лондоннинг "Челси" клуби испаниялик мутахассис Хаби Алонсони жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлашни устувор вариант деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Алекс Крук talkSPORT журналисти Бен Джейкобсга таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Алонсонинг ўзи АПЛда ишлашга очиқ. Клуб янги мураббийни жаҳон чемпионати бошланишига қадар тайинлашга умид қилмоқда. Лондон клуби кўриб чиқаётган мутахассислар рўйхатида Андони Ираола ("Борнмут"), Оливер Гласнер ("Кристал Пэлас"), Филипе Луис (собиқ "Фламенго" мураббийи) ва Марку Силва ("Фулхэм") ҳам бор.

АПЛнинг 36-туридан кейин лондон клуби 49 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Лиам Росеньор истеъфога чиқарилгандан кейин бош мураббий вазифасини Калум Макфарлейн бажармоқда.


Манба: talkSPORT