"Челси" бразилиялик мураббийни таклиф қилиши мумкин

10 май 2026, 14:56
Лондоннинг "Челси" клуби 40 ёшли бразилиялик Филипе Луис номзодини жамоа бош мураббийи лавозимига кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мутахассис аввалроқ 2024 йилдан 2026 йилгача "Фламенго" клубини бошқарган. Луис бошчилигида жамоа Либертадорес кубогини қўлга киритди.

"Челси" бу мавсумда аллақачон иккита мураббийни — Энцо Мареска ва Лиам Росеньорни истеъфога чиқарди. Ҳозирда Калум Макфарлейн мураббийлик вазифасини бажармоқда.


Манба: x.com/FabrizioRomano