"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди
01 мар 2025 14:29
Янгиликлар
"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди
"Челси" 17 ёшли бразилияликни ўз сафига қўшиб олади.
Лондон клуби "Коринтианс" ҳимоячиси Деннер Эванжелистани сотиб олишга яқин турибди. Келишув дам олиш кунлари амалга оширилади.
"Кўклар" футболчи учун бонуслар билан бирга ҳисоблаганда 15 млн. евро тўлайди. Келажакда Деннер бошқа клубга ўтадиган бўлса Бразилия клуби бошқа кейинги трансфердан ҳам фоиз олади.
17 ёшли ҳимоячи "Коринтианс U20" сафида 18та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол уришга муваффақ бўлди. У катталар жамоасида ҳали бирорта ўйин ўтказгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар