ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи

Alisher Ostonov
11 мар 2026, 21:20
ПСЖ тез орада "Челси"нинг 25 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг трансферини расмийлаштирмоқчи.

Аввалроқ, Фернандесга асосий даъвогар "Реал" экани хабар қилинганди.

Парижда ПСЖ ва "Челси" ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидаги қарама-қаршилик ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Француз клубининг фикрича, лондонликларнинг турнирни тарк этиши Фернандеснинг "аристократлар" қароргоҳини тарк этишга қарор қилиши эҳтимолини оширади.

Энцо Фернандеснинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум клуб сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Touchline