"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди
09 мар 13:53
Янгиликлар
"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди
"Челси" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Лиам Росеньордан кўп нарсаларни талаб қилмоқда.
"TBR Football" маълумотларига кўра, клуб ҳозирги таркиб энг нуфузли совринлар учун курашишга қодир деб ҳисобламоқда.
Манбанинг ёзишича, Лондон клуби раҳбарлари мураббийга унинг ихтиёрида дунёдаги энг яхши футболчилардан баъзилари борлигини айтган ва шунинг учун жамоадан келаси мавсумнинг ўзидаёқ юқори натижалар кутаётганини билдирган.
Клуб камида икки совринни мақсад қилган, идеал сценарий эса — требль, яъни бир мавсумда учта мусобақада ғалаба қозониш.
Бу эса Росеньор ва унинг мураббийлар штабида улкан босим бўлишини англатади, чунки "Челси" ички ва Европа даражасидаги асосий совринлар учун курашга имкони борича тезроқ қайтишга қатъий қарор қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар