"Челси" 15 ёшли эквадорликни сотиб олиш бўйича барча шартларни келишиб олди
18 апр 2023 18:35
Янгиликлар
"Челси" 15 ёшли эквадорликни сотиб олиш бўйича барча шартларни келишиб олди
"Челси" Эквадор U-17 ва "Индепендьенте дель Валье" ярим ҳимоячиси Кендри Паэс билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда "Sky Sports" хабар бермоқда.
Манбага кўра, келишув нархи тахминан 20 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. 15 ёшли футболчи "Индепендьенте дель Валле"да 18 ёшга тўлгунга қадар ўйнайди ва кейин 2025 йилнинг ёзида "Челси"га ўтади.
Паэс клуб сафида 3 та ўйинда 1 та гол урди. Бундан ташқари, у Эквадор U-17 термаси учун 7 та ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритди.
Фикрлар