"Чарм тўп" мусобақасининг финалига чиққан жамоалар маълум бўлди
16 май 2018 21:52
Янгиликлар
"Чарм тўп" мусобақасининг финалига чиққан жамоалар маълум бўлди
“Чарм тўп” мусобақалари 4 босқичда ўтказилмоқда (туман, вилоят, минтақавий ва Республика босқичи). Мусобақанинг туман, вилоят босқичлари жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилди. Бу босқичларда ғалаба қозонган жамоалар минтақавий босқичга йўл олдилар.
1-минтақа – Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари жамоалари ўртасида 1-4 май кунлари Жиззах вилоятида, 2- минтақа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-3 май кунлари Фарғона шаҳрида, 3- минтақа Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-4 май кунлари Қарши шаҳрида, 4- минтақа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-3 май кунлари Урганч шаҳрида ўтказилди.

Минтақаларда ғолиб бўлган жамоалар ўртасида мусобақанинг финал босқичи 15-18 май кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
Мусобақанинг финал босқичида 5-6, 7-8, 9-10 синф жамоалари ярим финал ва финал ўйинларида иштирок этишади.
Мамлакатимизнинг чекка-чекка қишлоқларидан келган болалар Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида тўп тепишди.
“Чарм тўп” финал босқичи 15-18 Май
Ярим финал 16- Май
5-6 синфлар
10:00 Фарғона. Қувасой тумани 22 мактаб - Сурхондарё. Узун тумани 6 мактаб - 4:1
11:15 Хоразм. Хонқа тумани 19 мактаб - Жиззах. Арнасой 8 мактаб - 1:7
7-8 синфлар
13:00 Жиззах. Ш.Рашидов 29 мактаб – Қарши тумани 33 мактаб - 2:0
14:15 Наманган. 82 мактаб - Урганч. 10-мактаб - 3:2
9-10 синфлар
16:00 Самарқанд. Каттақўрғон тумани 22 мактаб - Фарғона. 32 мактаб - 0:2
17:15 Тошкент шаҳри. 162 мактаб – Бухоро. Ромитон тумани 29 мактаб - 8:1

Финал 17 май
5-6 синфлар
3- ўрин учун 9:00 Сурхондарё Узун тумани 6 мактаб - Хоразм Хонқа тумани 19 мактаб
Финал 10:15 Фарғона Қувасой тумани 22 мактаб - Жиззах Арнасой 8 мактаб
7-8 синфлар
3- ўрин учун 11:30 Қарши тумани 33 мактаб - Урганч шаҳри 10-мактаб
Финал 12:45 Жиззах Ш. Рашидов 29 мактаб - Наманган шаҳри 82 мактаб
9-10 синфлар
3- ўрин учун 17:00 Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 22 мактаб - Бухоро вилояти Ромитон Тумани 29 мактаб
Финал 18:30 Фарғона шаҳри 32 мактаб - Тошкент шаҳри 162 мактаб

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар