UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  12 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  10 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" 1:1 (матнли трансляция)  52 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  21 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

⚡️ “Championat.asia” Машарипов билан боғланди. Футболчи ижтимоий тармоқда “Ал Аҳли”ни кузатишни бошлади Янгиликлар

⚡️ “Championat.asia” Машарипов билан боғланди. Футболчи ижтимоий тармоқда “Ал Аҳли”ни кузатишни бошлади

Аввалроқ, “Ал Насср” аъзоси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Африка грандида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Миср ОАВ хабарига кўра, “Ал Аҳли” 28 ёшли ўзбекистонликни 600 минг долларга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади ва тўла трансфер 2 млн долларга амалга ошади. Машарипов янги жамоасида йилига 1,5 млн доллар ишлаши тахмин қилинмоқда.

“Championat.asia” сайти Жалолиддинга алоқага чиқди ва у мазкур харид амалга ошганини тасдиқлади. Томонлар ўртасида шартнома бўйича охирги бандларни келишиш қолган ва трансфер тез орада эълон қилинади.

Шунингдек, вингер Instagram'даги расмий аккаунти орқали “қизил иблислар” (Қохира клуби лақаби)нинг саҳифаларини кузатишни бошлади.


Жалолиддин Машарипов ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 26 баҳсда қатнашиб, 5+3 натижа кўрсатди. Футбол тарихидаги энг совриндор клуб (118 титул) ҳисобланган “Ал Аҳли” эса Миср чемпионати бу мавсумида 32 турдан кейин 67 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 76 очкога эга “Замалек” аллақачон чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика