

"Championat.asia" сайти эса мана шу маълумотлар асосида 100 000 нафар мухлисга ахборотни етказган. Бу ҳолатни кўрган учрашув коммисарлари клуб ходимларига дакки берганлар. Аслида кеча ҳеч бир матбуот котиби сайтимизга маълумот бермаган!
ЎФА раҳбари ПФЛнинг бугунги кундаги фаолиятидан норози кўринади. Бизга маълум бўлишича, тез кунларда Умид Аҳматджонов Омон Ғофуровнинг ишини кўриб чиқади ва ПФЛ раҳбариятида ўзгариш бўлади. Бу борада Умид Маҳаматджанович яхши номзодни ўзбек футболига тақдим этишига ишонамиз.



