UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Бухорога Суперлига ўйинларини қайтариш ҳаракати бошланди Янгиликлар

Бухорога Суперлига ўйинларини қайтариш ҳаракати бошланди

Бухоро футбол академияси қошида қуриб битказилган стадионда "Бухоро" клуби Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичидан ўрин олган икки беллашувни ўтказди ва уларнинг ҳар иккисини ўз фойдасига ҳал қилиб, гуруҳдан кейинги босқичга йўл олди.

Академияга қарашли стадионда Суперлига беллашувларини ўтказиш учун эса прожекторлар талаб қилинган меъёр даражасига етказилиши лозим эди. Ўтган вақт давомида ёритиш тизимини Суперлига талабига мослаштириш ишлари олиб борилди. 22 август куни Лига мутахассислари Бухорода бўлиб, прожекторнинг майдон бўйлаб узатаётган ёруғлик нурларини қайта ўрганди. Айни вақтда прожекторлар Суперлига беллашувларини қабул қилиш учун жавоб беради.

Шунга қарамай, баъзи масалаларда камчиликлар мавжуд. Шаҳардаги эски стадион бузиб ташланишидан аввал Лига унда Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини яхши савияда ташкил этганди. Ўша вақтдаги талаб ва таклифларга қарамай, ҳозирга қадар Бухорода майдон парвариши билан профессионал шуғулланадиган маҳаллий мутахассислар мавжуд эмас. Шунингдек, ўтган давр давомида Лига талаб қилган кўринишда майдон парвариши учун зарур техник воситалар харид қилинмаган. Стадионни суғориш ва унинг атрофидаги ишлар буткул бошқа соҳа вакиллари томонидан амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида майдоннинг чидамлилик даражасига путур етказади.


Шунингдек, айни вақтда стадионда қуйидаги камчиликлар мавжуд:

• стадионнинг аудио тизими мавжуд эмас (клуб ҳар бир расмий ўйин учун кўчма овоз кучайтириш қурилмаларини жалб этишни режалаштирмоқда);

• стадион таблоси янгиланиши лозим;

• марказий ва офсайд камералари платформаси ясалиши, уларнинг атрофи ёмғир ва қуёшдан ҳимояланиши лозим;

• майдоннинг тўрт қисмига камералар учун электр қутилар жойлаштирилиши лозим;

• ВАР ва ТВ техникалари учун мўлжалланган нуқталар мутахассислар ёрдамида қайта ўрганилиши ва мазкур нуқталар талаб этилган тезликдаги интернет линиялари билан таъминланиши лозим;

• стадионда ОАВ учун медиа трибуна ташкил этилиши лозим;

• стадион техник зоналарида интернет узилишларсиз ишлаши таъминланиши лозим;

• ВИП трибунага кириш йўли техник зона билан тўқнашмаслигини олдини олиш учун алоҳида йўналишли зина ташкил этилиши лозим;

• Майдон периметри бўйлаб реклама шитлари қайта жиҳозланиши лозим;

• майдон атрофидаги қурилиш ишлари тўлиқ якунланиши, стадион атрофидаги йўллар тартибга келтирилиши, прожектор мачталари учун очилган вақтинчалик йўллар панжаралар билан қайта ёпилиши керак.


31 август куни Лиганинг телетранслясиялар ҳамда маркетинг бўлими мутахассислари Бухорода бўлиб, стадионни Суперлига ўйинларига тайёрлашнинг кейинги босқич ишларини ўрганади. Умид қиламизки, талаб этилган барча масала ўз вақтида ҳал қилинади. Шундан сўнг Лига "Бухоро" клуби айнан қайси турдан бошлаб ўз майдонига қайтиши масаласини расман эълон қилади.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика