“Бухоро” ўз сафига Жавоҳир Қаҳрамоновни қўшиб олди
26 июл 2017 07:37
Янгиликлар
“Бухоро” ўз сафига Жавоҳир Қаҳрамоновни қўшиб олди
Айни дамда ўқув-йиғин машғулотларини Тошкентда ўтказаётган “Бухоро” ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди.
Гап шундаки, жорий мавсумнинг биринчи қисмини Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган Жавоҳир Қаҳрамонов эндиликда “Бухоро” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 21 ёшли футболчи хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” клубига тегишли ҳисобланади. Айтиш лозимки, Қаҳрамонов биринчи даврада “Динамо” сафида ёрқин ўйинлари билан қисқа фурсат ичида самарқандлик мухлисларнинг олқишига сазовор бўлганди. Умид қиламизки¸Жавоҳир эндиликда “Бухоро” либосида ҳам мазмунли ўйин намойиш этиб, жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўша олади.

"Бухоро" матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар