UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  1 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти" Янгиликлар

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти"

"Бунёдкор" жамоасида кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик футболчи Одилжон Абдураҳмонов клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор фарм"га қарши ўйинда нафақат рақиб, балки майдонга қарши ҳам курашдик, десам муболаға бўлмайди. Зеро, биз Тошкентда ҳам Фарғонага келганда ҳам сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказаётгандик. Шунинг учун майдонга мослашиш анча қийин кечди. Мен рақибни менсимай ўйнадик, демаган бўлардим. Шахсан ўзим бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Чунки мен «Навбаҳор фарм» қай даражадаги жамоалигини билмайман. Шу боис учрашувда боримни бериб ҳаракат қилдим. Ғалаба қозона олмаганимизнинг яна бир сабаби, футболчилар ҳали бир-биримизни тўлиқ тушуна олмаганимиз бўлса керак. Боиси, таркибда янги ўйинчилар бор. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаймиз.

Шу кунга қадар "Бунёдкор" сафида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушаётгандим. "Ҳоким Кубоги" орқали қайсидир маънода расмий дебютимни нишонладим дейишим мумкин. Фаолиятим давомида бу каби турнирларда ўйнамагандим. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти, дея оламан. "Бунёдкор"да мени илиқ қабул қилишди. Бошида бироз қийналдим, аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Жамоага тўлиқ мослашдим, десам бўлади",- дейди футболчи. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика