"Бунёдкор"нинг "қуруқ серияси" 5та ўйинга етди
23 окт 2016 14:35
Янгиликлар
"Бунёдкор"нинг "қуруқ серияси" 5та ўйинга етди
Олий лиганинг 26-турида "Бунёдкор" клуби Навоийда "Қизилқум" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.
Шундай қилиб, "қалдирғочлар" кетма-кет бешинчи ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказишмади
Сўнгги марта "Бунёдкор" 22-турда "Пахтакор"га қарши баҳсда гол ўтказиб юборганди. Шундан кейин ўтказилган бешта ўйинда рақиблар Муроджон Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага тўп кирита олишмади.
"Бунёдкор"нинг охирги 5та учрашуви:
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 3:0
"Бухоро" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" - "Насаф" 1:0
"Олмалиқ" - "Бунёдкор" 0:2
"Қизилқум" - "Бунёдкор" 0:0
"Бунёдкор" 27-турни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар