"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди

Mirjalol Normatov
3 июл 2025, 23:57
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Локомотив", 2023 йилнинг иккинчи даврасида "Бунёдкор"ни бошқарган Александр Крестинин Тожикистонда иш бошлади.

Мутахассис "Хўжанд" жамоаси бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Кеча томонлар ўзаро шартнома имзолаган.

"Александр Крестининни "Хўжанд" клуби билан шартнома имзолагани билан табриклаймиз ва жамоамиз билан катта ютуқлар эришишига ишонамиз.

У тез орада жамоага қўшилади ва ишни бошлайди", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/fckhujand1976