UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди?

Суперлиганинг ўтган турида "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашув 5:1 ҳисобида наманганликлар фойдасига якунланди. Эътиборли томони 5 та голнинг барчасини меҳмонлар танаффусгача уриб бўлишганди.

Бундай натижа таҳририятимизга шубҳали туюлди. Натижада, саволларимизга жавоб олиш мақсадида биз Championat.Asia"нинг келишилган ўйинлар бўйича экспертига мурожаат қилдик.


⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"         

1994 йилги шов-шувли финал сохталаштирилганди. Ўша ўйинга Абдураимовнинг қандай алоқаси бор? Перумал ва футболчининг ўзи жавоб берди         

⚡️ Уилсон Раж Перумал: "Сурхон" - "Динамо" учрашувига ғайритабиий катта миқдорда пул тикилган"         

Келишилган ўйинлар тизими қандай ишлайди? Ундаги найранглар. Махарадзе "Локо"да ёлғизмиди? Келишилган ўйинлар қироли Раж Перумал билан катта интервью (тўлиқ)        



Олдиндан айтиб қўямиз: биз фақатгина эксперт сўзларини келтиряпмиз. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.


Эксперт нутқи:

"Кўплаб футболчилар, "контора" учун нимадир қилишлари керак бўлган паллаларда, тана ҳаракатларини яшира олмайдилар. Ушбу ҳаракатлар орқали улар атайин курашга кираётгани ёки оддий вазиятларда тўпни йўқотганини билиш мумкин. Бу учрашувда ҳам ҳимоячилар шунчаки роль ўйнаб беришди ва ҳужумчиларга қаршилик қилишмади. Жарима майдончаси ичида бирор марта ҳимояланаётган футболчилар тўп учун чинакамига куршага кирмади, "подкат" ташлаб рақибдан тўпни олиб қўйиш ёки уни майдондан чиқариб юборишга ҳаракат қилмади. Ҳимоячилар ўтказиб юборилган голларда шунчаки бир-бирларини айбладилар.

Рақиб ўйлаб танланган – кўп гол уриши мумкин бўлган жамоа. Мағлуб бўлган жамоа футболчиларини бундай натижа учун койишган деб ўйламайман. Беттинг бўйича расмий манбалардаги маълумотга қарайдиган бўлсак, коэффициентлар ўзгариши аномал тарзда юз берганини кўриш мумкин.

Бу учрашувга "тикилган пулларнинг" энг катта қисми "Бошқа натижа"га бўлган. Бу ҳолатда ўйин натижалари биз кўп учратадиганлардан танланади. Аксарият учрашувлар 0:0 - 3:3 оралиғида якунланади. "Бошқа натижа"га коэффициент бу баҳсда 93 эди. 5:1 ҳисоби эса айнан "бошқа натижа" ҳисобланади.

Биринчи бўлимдаёқ 5 та гол ўтказиб юборган жамоа ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб ("Бунёдкор" бу тургача 9 ўйинда 6 та гол ўтказиб юборганди - таҳририят), тахмин қилиш мумкинки, натижага сунъий таъсир бўлган. Устига-устак 5 та гол биринчи бўлимдаёқ ўтказиб юборилган – бунинг коэффициенти янада каттароқ бўлади. Бу учрашувда биринчи бўлимда "Бошқа натижа" (4 та гол) ва бутун ўйинда (5 та гол)га пуллар тикилган.

Эксперт хулосаси: ўйин натижасига ташқаридан сунъий таъсир кўрсатилган.

Championat.asia: Биз фақатгина эксперт сўзларини келтирдик. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.

Рейтинг: +22   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика