UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  3 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Бунёдкор" "JAKO" билан ҳамкорликни давом эттиради + ФОТО Янгиликлар

"Бунёдкор" "JAKO" билан ҳамкорликни давом эттиради + ФОТО

Теглар :  БунёдкорJako
Кўпчиликка маълумки, Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси мана бир неча йилдирки, спорт либослари борасида Германиянинг "JAKO" компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келади.

Айни кунларда "Бунёдкор" футбол клуби тижорат директори Айниддин Ғиёсов Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб турибди.

Жаҳонга машҳур спорт бренди саналмиш "JAKO" ва "Бунёдкор" ФК ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Германиянинг Франкфурт шаҳрида "JAKO" компанияси маркетинг ва сотув бўйича директори Ханс Веркл ва "Бунёдкор" ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов ўртасидаги муҳокама натижасида янги шартнома имзоланди.

- "Бунёдкор" футбол клубини Осиё қитъасида қандай нуфузга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Бундай жамоа билан ҳамкорлигимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганидан хурсандмиз. Айнан "Бунёдкор" орқали "JAKO" компанияси либослари Осиё бозорида янада оммалашиб бораётганини яширмаймиз, - дейди  Ханс Веркл.

- "JAKO" либосларидан фойдаланиб келаётганимизга олти йилдан ошди. Ушбу компания либосларининг сифати ва қулайлиги "Бунёдкор" клубини қониқтиради. Шунингдек, "JAKO"нинг замонавий дизайни ҳам бошқалардан алоҳида ажралиб туради. Айнан "Бунёдкор" ФК учун тикилаётган либосларни ўз кўзим билан кузатиб чиқдим. Ўйлайманки, "Бунёдкор"нинг янгидан-янги чўққиларни забт этишида ушбу компаниянинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлади, - дейди Айниддин Ғиёсов.

Демак, "Бунёдкор" ФК ва "JAKO" компанияси ўртасидаги ҳамкорлик давом этади.


P.S. "Бунёдкор" ФКнинг янги – 2018 йилги либослари қандай кўринишда бўлиши билан тез кунда танишасиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика