“Бунёдкор” Исфаҳонда!
03 апр 2016 19:40
Янгиликлар
“Бунёдкор” Исфаҳонда!
2 апрель куни эрта тонгда Эрон томон йўлга чиққан Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси маҳаллий вақт билан 22:30да Исфаҳон шаҳрига етиб келди.
“Бунёдкор” ФК делегацияси Исфаҳондаги “Kowsar” меҳмонхонасига жойлашишди. Бирозгина шамолни инобатга олмаганда шаҳардаги об-ҳаво ҳарорати деярли Тошкентдаги билан бир хилда.
Бугун, 3 апрель санасида “Бунёдкор” Эроннинг энг қадимий шаҳри ҳисобланган Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказади. Сергей Лушчан бошчилигида олиб бориладиган тайёргарлик жараёни маҳаллий вақт билан 19:00га мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 5 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкентда 20:30 бўлади)да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар