UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  12 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

"Бунёдкор" ҳам бугундан йиғинни бошлади. Жамоани икки нафар футболчи тарк этди, Анвар Ғофуров футболчилик фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Бунёдкор" ҳам бугундан йиғинни бошлади. Жамоани икки нафар футболчи тарк этди, Анвар Ғофуров футболчилик фаолиятини якунлади

"Бунёдкор" жамоаси бугун ўз қароргохида йиғилди ва янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Ноқулай об-ҳаво туфайли дастлабки кунги машғулотлар клуб академияси залида олиб борилди. Қувноқ кайфиятда ўтган машғулот якунида жамоа аъзолари иккига бўлинган ҳолдан ўзаро ўртоқлик учрашувида беллашишди. 

Бизга маълум бўлишича жамоани айни вақтга қадар туркманистонлик ярим ҳимоячи Селим Нурмурадов, тожикистонлик Давронжон Эргашевлар расман тарк этган. Маҳоратли кипер Абдумавлон Абдужалилов фаолиятини "Локомотив"да давом эттиришга яқин. Дилшодбек Аҳмадалиев АГМК жамоасига йўл олди. Шунингдек Ислом Қобиловнинг ҳам масаласига ҳали ойдинлик киритилмаган. Аввалроқ ҳимоячига Жанубий Корея клублари, ўзимиздан эса "Локомотив" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик. Янги қўшилганлар ҳақида деярли маълумот йўқ, фақатгина ижарадан қайтган ва ўринбосарлар жамоасидан жалб қилинган ёш футболчилар кўрикда бўлиб турибди. 

Жамоанинг фахрий футболчиларидан бири Анвар Ғофуров жорий йилдан эътиборан бутсаларини михга илишга қарор қилди. Футболчилик фаолиятини 2000 йил Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасида бошлаган футболчи шу кунгача "Динамо", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор" ва "Обод" жамоаларида тўп тепган. 2009 йилда "қалдирғочлар" аъзосига айланган ҳимоячи 2016 йилгача мазкур жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилди. Орада маълум вақт ижара асосида "Обод"да ҳаракат қилди ва 2017 йилнинг иккинч даврасида қадрдон жамоасига қайтди.

"Бир жамоада узоқ вақт тўп тепишнинг сири ? Менинг уйлашимча кўп нарсалардан иборат. Бу мураббийларнинг сизга нисбатан ишончи, шифокорларимизнинг ва массажистларимизнинг меҳнати, жамоадошларимнинг ва албатта оила аъзоларимнинг  ёрдами  боис  шу ёшимда ҳам майдонда тўп тепиб  келяпман. Ростини айтганда бу клубнинг  яхши ва оғир  кунларида  бирга булганман ва кўп нарсаларни кўриб, ўзим учун янги нарсаларни кашф қилганман. Вақтида хориж жамоаларидан ҳам таклифлар қабул қилганман. Аммо, жамоага ёрдамим тегсин деб барини рад қилганман. Ўйлайманки бу жамоа ҳали узоқ йиллар мобайнида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни ҳушнуд этади. Тўғри, ҳозир таркиб анча ёшарган, шундай бўлсада юқори ўринларни забт этишга тайёр. Худо хоҳласа, мураббий сифатида иш бошлаш ниятим бор. Шу боис футболдан бутунлай кетдим дея олмайман",- деган эди Анвар Ғофуров сайтимизга берган интервьюсида.

Яқин орада биз яшил майдонда кўришга одатланган Анвар Ғофуровни мураббийлар ўриндиғида кузатармиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика