UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

“Бунёдкор” бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади Янгиликлар

“Бунёдкор” бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

Кеча Равшан Ягудин ва Суннатилла Абдуллажонов 2021 йилги мавсумда “Бунёдкор” либосида тўп тепиши ҳақида маълумот берилганди.

“Бугун яна беш нафар футболчи фаолиятини расман жамоамиз билан боғлади.

Тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов 2021 йилги мавсумда ҳам «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 2020 йилги мавсум аввалида жамоамизга келиб қўшилган футболчи 6 та голи билан “Бунёдкор”нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди. Ўйлаймизки, ҳужумчимизнинг бу йилги голлари сони янада кўпроқ бўлади ва мавсум “Бунёдкор” учун ҳам Эркинов учун ҳам омадли кечади.

Шунингдек, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари Билол Туплиев, Жаҳонгир Ўрозов, Асад Қаҳҳоржонов, Тоҳир Тўхтасинов билан ҳам шартномалар имзоланди. Айтиш керак, Билол Туплиев ўтган мавсум Иван Бошкович мураббийлик қилган, Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этган жамоамиз сафида тўп тепган. Жаҳонгир Ўрозов, Асад Қаҳҳоржонов ва Тоҳир Тўхтасинов “Бунёдкор” академиясида Миркамол Қосимов мураббийлигидаги 2004 йилги гуруҳнинг етакчилари, қолаверса, ўтган мавсум Тошкент шаҳар биринчилигида қатнашган “Бунёдкор У-18” жамоаси аъзолари ҳисобланган. Иван Бошкович ва Миркамол Қосимов шогирдлари энди ўринбосарларимиз аъзосига айланди ва бош мураббий Абдуҳамид Қодиров қўл остида тўп сурадиган бўлди. Айтмоқчимизки, “Бунёдкор” академиясидаги ўзига хос “занжир” сақланиб қолинди.

Тўрт нафар тарбияланувчимиз ҳали 18 ёшни қаршиламагани сабабли Регламентга кўра, уларнинг ота-онаси иштироки ва гувоҳлигида шартнома имзоланди”, деб ёзилади клуб хабарида.

МАЪЛУМОТ УЧУН

ШАҲБОЗ ЭРКИНОВ

Туғилган санаси: 16.07.1986 йил

Туғилган жойи: Тошкент шаҳри

"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси

Амплуаси: ҳужумчи

 

ФАОЛИЯТИ

2003-2004 йиллар "Пахтакор" (ўринбосарлар)

2005 йил "Сўғдиёна"

2006 йил "Шўртан"

2007 йил "Пахтакор"

2008 йил 1-давра "Сўғдиёна"

2008-2010 йиллар 1-давра "Пас" (Эрон)

2010-2011 йиллар "Шўртан"

2012 йил "Пахтакор"

2013 йил АГМК

2014-2015 йиллар "Навбаҳор"

2016 йил 1-давра "Машъал"

2016-2017 йиллар "Насаф"

2018 йил "Бухоро"

2019 йил "Қўқон-1912"

2020 йилдан "Бунёдкор"

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика