

"Қалдирғочлар" Алексей Носко ва Виктор Сотниковни мавсум сўнгига қадар ижарага олди.
Эслатиб ўтамиз, Сотников БАТЭга 2022 йилнинг ёзида келганди. Ярим йилдан камроқ вақт ичида у 11 та расмий ўйин ўтказиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди ҳамда "сариқ-кўклар" билан биргаликда чемпионатда бронза медалларини қўлга киритди. Носко эса ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Қозоғистоннинг "Мактаарал" клубида ўтказди.


